2020 йил 17 февраль куни “Математика фан ойлиги” доирасида “Математик мантиқий масалалар ва фанлар интеграцияси” мавзусида мактаб -интернатнинг 7-8 – синф ўқувчиларидан шакллантирилган жами 9 та жамоа ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилди.

Ҳакамлар ҳайъати раиси беллашувнинг шартлари билан барча иштирокчиларни таништирди ҳамда ҳар бир жамоанинг сардори иштирокида видеорулетка ёрдамида саволлар танланди ва презентация асосида ўқиб эшиттирилди.

Беллашув шартига кўра жамоалар ўзининг таништирув тақдимотини математика фанига оид тайёрланган шеърлари билан намойиш этдилар. Сўнг, навбат-навбат жамоалар танланган саволларга жавоб бердилар.

Беллашувда ўқувчиларнинг креатив ёндашув асосида фаоллигини янада ошириш мақсадида кроссвордли вазифалар ҳам берилди. Ўқувчилар томонидан топилгантўғри жавоб орқали кимё фанига оид атамалар пайдо қилинди.

Беллашувни соғлом рақобат тамойиллари асосида ташкил этиш бўйича жамоа сардорлари ўртасида тезкор савол-жавоблар ўтказилди.
Беллашув якунида 8 “А”-синф ўқувчилари ғолиб деб топилди.