ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!!!

ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР ВА АЗИЗ ЎҚУВЧИЛАР!

Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2020-2021 ўқув йили учун янги очиладиган синфларига ўқувчиларни қабул қилиш имтиҳонларини келгуси йилга  қолдирилганлигини маълум қилади.

(Асос: Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг 2020 йил 14 майдаги 39-и/ч-сон буйруғи)

ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР, бугунги кундаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, мактаб-интернатга ўқувчилар қабулида жорий йилда киритилаётган ўзгаришлар республикамизнинг барча ҳудудларидан ўқиш истагида бўлган иқтидорли ўқувчиларимизнинг шижоатини ҳеч ҳам сўндирмаслигига ва аксинча, уларда пайдо бўлган қўшимча вақтдан унумли фойдаланиб, қабул имтиҳонларига янада пухта тайёргарлик кўришлари учун имконият сифатида қабул қилишади деган умиддамиз.

Азиз болажонларимизни юксак мақсадлари йўлида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш Сиз ҳурматли ота-оналар ва биз педагог ходимларнинг эзгу ниятимиздир.

2020-2021 ўқув йили учун  иқтидорли ўқувчилар қабули бўйича қўшимча янгиликларни мактаб-интернатнинг телеграмм канали @ibnsinomaktab.uz, шунингдек (90) 943-70-02, (99) 722-78-99, (99) 854-30-35, (94) 675-38-83 телефон рақамлари орқали маълумот олишингиз мумкин.


O‘quvchilar tomonidan tanlovda ishtirok etish uchun taqdim etiladigan hujjatlar:

  • ota-onalarning maktab-internat direktori nomiga arizasi
  • bolaning tug‘ilganlik haqidagi guvohnomasi nusxasi
  • bolaning 3 x 4 sm hajmdagi 4 dona rangli fotosurati
  • umumta’lim maktab direktorining tavsifnomasi tuman, viloyat (shahar), respublika yoki xalqaro tanlovlarda g‘olib bo‘lganini isbotlovchi hujjatlarning nusxalari (diplom, fahriy yorliq va b.q. hujjatlar).

E’tibor bering — hujjatlarning barchasi bitta PDF faylda bo’lishi va fayl nomi o’quvchining ism familiyasi bilan bir xil bo’lishi shart!!!

hujjatlaringizni qabul@ibnsino-maktab.uz elektron pochtasiga yuborishingiz mumkin bo’ladi

Ariza namunasini yuklash