Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар мактабида «Мустақиллик дарси» ўтди. Унда вазир мактаб ўқувчиларига мустақиллик ва унинг аҳамияти, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек ўз илмий фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди.

Шу билан бирга вазир ўз йўналишида катта ютуқларга эришган бир қатор мактаб ўқувчиларига компьютер жамланмаларини топширди. Учрашув давомида болалар вазирдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.