Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин:
«Шуҳрат» медали билан
• Абилкасимов Акмал Бектурдиевич – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2022 йил 28 сентябрь